Daryo

Саудия Арабистонида либераллар интернет-форуми ёпиб қўйилди

Сайт асосчиси ва блоггер Раиф Бадавий бундан тўққиз ой аввал диндан қайтганлик айби билан етти йиллик қамоқ жазоси ва 600 дарра уришга ҳукм этилган эди

1 дақиқа ўқиш14 611 кўришлар0 изоҳ0
Foto: liveinternet.ru

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри суди «Озод саудиялик либераллар» (Free Saudi Liberals) интернет-форумини ёпиш ҳақида қарор қабул қилди. Портални ислом динига қарши материаллар тарқатишда айблашмоқда, деб ёзади Reuters ахборот агентлиги.

Фото: liveinternet.ru

Сайт асосчиси ва блоггер Раиф Бадавий бундан тўққиз ой аввал диндан қайтганлик айби билан етти йиллик қамоқ жазоси ва 600 дарра уришга ҳукм этилган эди. Бундай ҳукм, CNN телеканалининг таъкидлашича, амалда ўлим жазосини англатади.

Бу блоггерларга нисбатан қаттиққўллик қилинаётган биринчи ҳолат эмас. Жорий йил март ойининг бошида Twitter микроблоглар тармоғида оммавий норозиликлар уюштиришга чақирганлиги ва амалдаги ҳукуматни ҳақоратлаганлиги учун икки нафар саудияликка кўп йиллик қамоқ жазоси тайинланган. Февралнинг бошида эса журналист Вайди ал-Ғаззовий шунга ўхшаш айбловлар билан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, Саудия Арабистони ҳукумати сиёсий, ижтимоий ва диний йўналишда ўзгача фикрлаш ҳолатларини тубдан йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар