Daryo

Озарбойжон сиёсатчиси Жириновскийнинг қулоғини кесишини айтди

«Бу ҳақорати учун мен шахсан ўзим унинг қулоғини кесаман. Кимки Жириновскийга муносиб тарзда жавоб қайтара олмаса, ўзи унга тенглашиб қолади»

1 дақиқа ўқиш20 839 кўришлар0 изоҳ0
Kollaj: haqqin.az

Озарбойжоннинг «Замонавий Мусовот» партияси етакчиси Ҳафиз Гажиев Россиянинг Либерал-демократик партияси раҳбари Владимир Жириновскийнинг қулоғини кесишини айтиб таҳдид қилди. Бунга сабаб – Жириновскийнинг «Озарбойжон» сўзини ўзича изоҳлагани бўлиб, Гажиев буни таҳқирли, деб ҳисоблаган. Бу ҳақда Haqqin.az нашри хабар бермоқда.

Коллаж: haqqin.az

Яқинда Россия Давлат Думасида чиқиш қилган РЛДП етакчиси Жириновский «Озарбойжон» сўзининг маъносини ўзича шундай изоҳлаган:

– «Озарбойжон» нима дегани? Мен буни сизларга русчага таржима қилиб бераман. «Озар» дегани – «Ҳазар», яъни – Каспий денгизи; «Божо» эса – «ўлка». Яъни бу – «Каспий бўйида яшовчи кишилар», деганидир. Русчасига айтганда – каспийликлар. Нима, бу миллат эканми? Бу шунчаки ўша ерда яшовчилар, деганидир. Худди волгаликлар, вологдаликлар... дегандай гап.

Бу гап «Замонавий Мусовот» партияси етакчисига оғир ботган ва у шундай деган: «Бу ҳақорати учун мен шахсан ўзим унинг қулоғини кесаман. Кимки Жириновскийга муносиб тарзда жавоб қайтара олмаса, ўзи унга тенглашиб қолади».

Шунингдек, Жириновскийнинг бу сўзларига Бутунроссия озарбойжон конгресси ҳам эътироз билдирган. Ташкилот РЛДП етакчисининг чиқишини ахлоқ бўйича депутатлар комиссияси кўриб чиқишини талаб этиб Давлат Думасига мактуб йўллаган. Шунингдек, Конгресс Россия Бош прокуратурасига ҳам хат тайёрлаган.

Бутунроссия озарбойжон конгресси эмблемаси. Фото: apa.az

«Бизнинг мақсадимиз шуки, ноҳақ маломатга ва бўҳтонга қолган озарбойжон халқининг овозини эшитишсин; айбдор – Владимир Жириновский эса қонун доирасида жавобгарликка тортилсин», – дейди Бутунроссия озарбойжон конгресси ижрочи директори Илгар Гажиев.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар