Daryo

Россияда 25 нафар украиналик террорчиликда гумон қилиниб қўлга олинди

Улар чегарадош ҳудудларда ҳарбий техникаларининг жойлашувини фотосуратга олиш ва ҳаракатларини қайд этиб бориш борасида кўрсатмалар олишган

1 дақиқа ўқиш15 185 кўришлар0 изоҳ0
Foto: ria.ru

Россия ҳудудида 25 нафар Украина фуқароси, шу жумладан, «Ўнг сектор» радикал ташкилотининг уч нафар фаоли қўлга олинди. Уларнинг барчаси Ростов, Волгоград, Тверь, Орлов, Белгород вилоятларида, шунингдек, Қалмиқистон ва Татаристонда терактлар тайёрлашда гумон қилинмоқда. Бу тўғрида Федерал хавфсизлик хизматининг Жамоатчилик алоқалари маркази хабарига таяниб «РИА Новости» маълумот берган.

Фото: ria.ru

Терговлар пайти тан олишларича, улар Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудларида Қуролли кучлар ҳарбий техникаларининг жойлашган ўринларини фотосуратга олиш ва уларнинг ҳаракатларини қайд этиб бориш борасида Украина хавфсизлик хизмати вакилларидан кўрсатмалар олишган. Шубҳа туғдирмаслик учун ўзларини Украинанинг «Запад-Восток» фирмаси ходимлари, деб таништиришган. Бу фирма Днепропетровскда жойлашган ва расман болаларни фотосуратга олиш билан шуғулланади. Аммо, РФ Федерал хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, у Украина хавфсизлик хизмати учун Россия ҳудудида разведка ишлари олиб боришда ниқоб вазифасини ўтайди.

НТВ телекомпанияси ҳам  махсус хизматларга таянган ҳолда, 25 нафар Украина фуқароси Россия ҳудудларида қўпорувчилик ишларига тайёргарлик кўришда гумонланиб ушланганлигини маълум қилган эди.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги эса Россия ҳудудида Украина фуқаролари қўлга олинганлиги ҳақидаги хабарларни тасдиқловчи расмий маълумотларга эга эмаслигини билдирган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар