Daryo

КХДРнинг уч денгизчисини Жанубий Корея қирғоқ соқчилари қутқариб олди

Мўғулистон байроғи остидаги, 4300 тонна сиғимли кема темир рудаси ортган ҳолда Хитойнинг Чхонжин портидан Шимолий Кореяга кетаётган бўлган.

1 дақиқа ўқиш16 082 кўришлар0 изоҳ0
Foto: ela.mobi

Жанубий Корея қирғоқ қўриқлов хизмати ходимлари Шимолий Кореяга тегишли, чўкиб кетган юк кемасининг уч нафар денгизчисини қутқариб олишди. Улар яна икки нафар экипаж аъзоларининг жасадини ҳам топишди, қолган 11 денгизчининг тақдири эса номаълум, деб ёзади Associated Press.

Фото: ela.mobi

Фалокат Жанубий Кореянинг Ёсу порт шаҳридан 130 километр жанубдаги халқаро сув ҳудудида юз берган. 4300 тонна сиғимли кема темир рудаси ортган ҳолда Хитойнинг Чхонжин портидан Шимолий Кореяга кетаётган бўлган. Унинг ҳалокатига кучли шамол сабаб бўлган бўлиши эҳтимоли юқори.

Устига Мўғулистон байроғи ўрнатилган бу кема чўка бошлагач, ҳалокат сигнали берган. Жанубий Корея қирғоқ қўриқлов хизмати эса денгизчиларни қутқаришга 13 та кема ва олтита авиатехникани сафарбар этган. Аммо қутқарув операциясига ноқулай об-ҳаво шароити халақит берган.

Қутқариб олинган кишиларнинг КХДР фуқаролари эканлигини эса кейинроқ билиб қолишган. Одатда, бу каби воқеаларда Сеул ўз ҳудудларида аниқланган Шимолий Корея фуқароларини тезда ўз ватанига жўнатиб юборади. Бу эса икки мамлакат ҳануз ўзаро уруш ҳолатида эканлиги билан боғлиқ. Зеро, 1950–1953 йиллардаги Корея уруши якунида тинчлик сулҳи эмас, балки фақатгина ярашув битими имзоланган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар