Daryo

Хитойдаги «Дэвис Кубоги»да Истомин ғолиб, Дўстов эса мағлуб бўлди

Хитойнинг Тианжин шаҳрида ўтказилаётган «Дэвис Кубоги»нинг Осиё ва Океания минтақасида иккинчи давра учрашуви бўлиб ўтди

1 дақиқа ўқиш14 610 кўришлар0 изоҳ0

Хитойнинг Тианжин шаҳрида ўтказилаётган «Дэвис Кубоги»нинг Осиё ва Океания минтақасида иккинчи давра учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар берди.

Фаррух Дўстов ва Денис Истомин. Фото: anons.uz

Мазкур беллашувда биринчи бўлиб кортга тушган ўзбекистонлик Денис Истомин хитойлик рақиби Чан Цзэни 6:4, 4:6, 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Фаррух Дўстов ва Ди Ву ўртасидаги баҳсда хитойлик теннисчи устунликка эришди. Фаррух 6:1, 6:7, 6:7, 6:3, 7:9 ҳисобида енгилди.

UzDaily’нинг хабар беришича, 5 апрель куни Истомин ва Дўстов жуфтлик баҳсларида Жи Ли ва Мао Хин дуэтига қарши кортга чиқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар