Daryo

Япониянинг энг йирик мафияси ўз сайтини очди

Журналистнинг айтишича, бундай сайт яратишдан кўзланган мақсад – «Ямагути-гуми» жамиятга фойда келтираётганлигини исботлашга уринишдир.

1 дақиқа ўқиш19 548 кўришлар0 изоҳ0
Skrinshot: Daryo

Япониядаги энг йирик якудза (жиноятчилик гуруҳи) – «Ямагути-гуми» ўзининг сайтини очди. Унда «корпоратив» мадҳия ҳамда наркотикларга қарши курашга чақириқ чоп этилган. Янги веб-ресурс мафияга «жамиятга қарши» куч сифатида қарашларни рад этиш ҳамда ташкилот аъзоларини жипслаштириш мақсадида ишга туширилган, деб ёзади Агенcе Франcе-Прессе.

Скриншот: Дарё

Сайтда гуруҳ аъзоларининг ибодатхонани зиёрат қилишлари жараёнидан олинган видеоёзув жойланган, унга саундтрек сифатида эса анъанавий япон услубидаги қўшиқ танланган. Қўшиқ матнида «Ямагути-гуми»нинг идеаллари – мардлик, адолацизликка қарши кураш ва ожизларга кўмаклашиш кабилар улуғланади.

Шунингдек, сайтдаги фотогалереяга жойланган суратларда гуруҳ аъзоларининг 2011-йилги сунамидан ҳамда 1996-йилги зилзиладан кейин кишиларга ёрдамлашаётганлари акс этган.

Япониядаги жиноят олами ҳақида кўп ёзган журналист Жейк Аделштейннинг айтишича, бундай мазмундаги сайт яратишдан кўзланган мақсад – «Ямагути-гуми» жамиятга фойда келтираётганлигини исботлашга уринишдир.

«Наркотикларга қарши курашга тайёрлигини билдириб, якудза ўзини халққа ғамхўр қилиб кўрсатмоқчи. Якудзанинг шиори – «Ожизларга кўмаклашиш ва кучлилар билан олишиш». Аммо амалда одатда бунинг тескариси бўлади», – дейди журналист.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар