Daryo

Чилида яна бир кучли зилзила: бу гал сунами хавфи йўқ

2 апрелдан 3 апрелга ўтар тунда Чилида яна ер силкиниши кузатилди. Бу сафар зилзила магнитудаси 7,8 баллга тенг бўлди.

1 дақиқа ўқиш14 460 кўришлар0 изоҳ0
Foto: telegraf.com.ua

2 апрелдан 3 апрелга ўтар тунда Чилида яна ер силкиниши кузатилди. Бу сафар зилзила магнитудаси 7,8 баллга тенг бўлди, дея хабар қилади Реутерс ахборот агентлиги.

Фото: телеграф.cом.уа

Зилзила эпимаркази Икике шаҳридан 19 километр жанубда, 20 километр чуқурликда эканлиги аниқланди. Зилзила сабабли вайронгарчилик ёки инсонлар жабрланиши ҳолатлари ҳақида ҳозирча хабар берилмаётир. Сейсмологларнинг фикрича, бу галги ерости силкиниши оқибатида йирик сунами ҳосил бўлиши хавфи йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2 апрел куни ҳам Чилида зилзила кузатилган, сунами хавфи мавжудлиги сабабли 900 минг киши евакуация қилинган эди. Кейинги хабарларга кўра, ўша зилзила қурбонлари сони олти нафарга етган, шунингдек, бу табиий офат сабабли қўшни Перуда тўққиз киши жароҳатланган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар