Тошкент ва Наманган вилояти тоғли ҳудудларида 15—18 февраль қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

“Ўзгидромет” ахборотига кўра, ушбу саналарда ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.
Шу сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Юқоридаги ҳудудларда 8—12 февраль кунлари ҳам қор кўчиш хавфи эълон қилинганди.
Прогнозларга кўра, Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимоли-ғарбий ҳудудларидан ташқари) 16 февраль, якшанба куни ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Изоҳ (0)