Ҳиндистоннинг ғарбий Гужарат штатида бошланган номаълум касалликдан камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тhе Hindustan Times газетаси хабар бермоқда.
“Маҳаллий шифокорлар ҳозирча аниқ сабабини аниқлай олмаётган касаллик Покистон билан чегарадаги Кач тумани Лахпат шаҳрида 3—7 сентябрь кунлари авж олди”, дейилади хабарда.
Маҳаллий маъмурият вакили Амит Ароранинг айтишича, ўлим сабабини аниқлаш учун вафот этганларнинг таҳлил натижалари Миллий вирусология институтига юборилган.
Касалликнинг авж олиши минтақада кучли ёмғир ва сув тошқини билан бир вақтга тўғри келган. Ушбу муссон мавсумида Гужаратда 890 мм атрофида ёғингарчилик кузатилди, бу ўртача кўрсаткичнинг 184 фоизни ташкил қилади.
Изоҳ (0)