Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида қарздорнинг Captiva’си хатлангач, алимент қарзини тўлаб қўйди, деб хабар бермоқда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га.
Унга кўра, Мажбурий ижро бюросининг Ҳазорасп тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Д.Б.дан ундирувчи М.Т. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздор бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, 6,5 миллион сўм миқдордаги алимент қарзларини тўламасдан келган.
Алимент қарздорлигини ундириш мақсадида давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли Captiva борлиги аниқланган.
Ушбу автотранспорт воситасини аукцион орқали сотиш ва сотувдан тушган пул маблағини алимент қарздорлигига қаратиш мақсадида хатлангандан сўнг, қарздор Д.Б.дан жами 6,5 миллион сўм алимент пуллари тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Изоҳ (0)