“Милан” “Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукакуни ижарага олмоқчи, дея хабар беради журналист Жанлука Ди Марсио.
Манбага кўра, “Рассонери” Лондон клуби билан шартнома имзолаш ниятида бўлган, бироқ “Милан” келишув устида ишлашда давом этадими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас. Бунга сабаб инглиз клуби ҳужумчини қўйиб юборишга ҳозирча тайёр эмас.
Лукакунинг трансферига белгиялик ҳужумчи билан аввал “Интер”да ишлаган Антонио Конте бошчилигидаги “Наполи” ҳам қизиқмоқда.
Лукаку 2023—2024 йилги мавсумда “Рома”да ижара асосида ўйнаган эди. 31 ёшли ҳужумчи 47 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Бельгиялик ҳужумчи “Челси”га 2021 йилнинг августида 113 миллион евро эвазига ўтган эди.
Изоҳ (0)