Тошкентда жамоат жойида жинсий аъзосини чиқариб, уятсиз ҳаракатларни амалга оширган эркак 15 суткага қамалди. Шайхонтоҳур туман судининг мазкур иш бўйича қарори “Дарё” таҳририятида мавжуд.
Қайд этилишича, фуқаро Д.А. 18 март куни Шайхонтоҳур тумани Ибн Сино мавзесидаги кўп қаватли уйлардан бирининг ҳовлисида жамоат жойида жинсий аъзосини чиқариб, уятсиз ҳаракатларни қилган, жамоат тартиби ва фуқароларнинг осойишталигини бузган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар қилмишидан пушаймонлигини, бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтиб, суддан енгиллик сўраган.
Суд қарори билан фуқаро Д.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Жазо ўталганидан сўнг Д.А.дан Тошкент шаҳар ИИББ Маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткаси учун БҲМнинг 15 фоизи миқдорида —жами 765 минг сўм ундирилади.
Изоҳ (0)