Португалиялик футболчи Криштиану Роналду Швецияга қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 39 ёшли ҳужумчисни 21 март куни бўлиб ўтадиган Швецияга қарши баҳс қайдномасига киритмади.
Лекин Криштиану 26 март куни бўлиб ўтадиган Словенияга қарши ўртоқлик ўйинигача терма жамоа қароргоҳига бориб қўшилиши керак бўлади.
Ҳозирда Роналду кичик таътилда ва Саудия Арабистонида оиласи билан бирга вақт ўтказмоқда.
Криш терма жамоадаги голлар сони бўйича жаҳон рекордчиси ҳисобланади. Ҳужумчи Португалия терма жамоаси сафида 205 ўйинда 128 голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)