Ўзбекистонлик футболчи Рустам Ашурматов Россия Премьер Лигасининг 19-тур рамзий жамоасига киритилди.
“Рубин” шарафини ҳимоя қилаётган Ашурматов “Краснодар”га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
“Матч TV” ўзбекистонлик ҳимоячини 19-тур рамзий жамоасига киритди.
Ашурматов жорий мавсум РПЛда 9 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Изоҳ (0)