Каталония ҳукумати қурғоқчилик туфайли минтақанинг аксарият қисмида фавқулодда ҳолат эълон қилишга қарор қилди. Бу ҳақда автономия раҳбари Пере Арагонес журналистларга маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу чоралар Барселонада истиқомат қилувчиларни ҳисобга олган ҳолда 6 миллионга яқин одамга таъсир қилади.
Каталония Вазирлар Маҳкамаси раҳбари минтақада тегишли кузатувлар олиб борилгандан бери “энг узоқ ва энг оғир қурғоқчилик” кузатилаётганини таъкидлади. Шу муносабат билан Арагонес “фавқулодда вазият босқичи бошланганини” эълон қилди.
Чора-тадбирлар сув истеъмолини бир киши учун кунига 200 литр билан чеклашни назарда тутади. Чекловлар қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва саноатда сувдан фойдаланиш, сузиш ҳавзаларини тўлдириш, спорт заллари ва пляжларда душ қабул қилишга қўйилади. ABC газетасининг ёзишича, тарихда биринчи марта сув захиралари 100 куб гектометрдан пастга тушди.
Изоҳ (0)