“Ўзгидромет” Тошкент ва Наманган вилоятлари тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, 19—21 январь кунлари ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши кутилмоқда.
Шу сабабли
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
- Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.
11—16 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли Тошкент ва Наманган вилоятлари тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинганди.
Изоҳ (0)