Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Бектемир туманларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 6 декабрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Юнусобод тумани: “Исломобод”, “Уч қаҳрамон”, “Ҳасанбой”, “Катта Ҳасанбой”, “Шарқ ҳақиқати” ҳамда “Биллур” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Бектемир тумани: “Гулбоғ” МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)