Америкалик қўшиқчи ва актриса Женнифер Лопеснинг узоқ кутилган This is Me... Now альбоми 2024 йилнинг 16 февралида Nuyorican/BMG лейблида эълон қилинади.
Хонанда альбомнинг чиқиш санасини YouTube каналига жойлаган тизерда эълон қилди.
“Мусиқий тажрибага эга бўлиш бу — мусиқа, кино ва реаллик аро намоён бўлиш, муҳаббат ҳақидаги ҳақиқатни излаш йўлидаги бир умрлик саёҳатдир”, — дейди Лопес.
Шунингдек, у янги альбомга киритилган Canʼt Get Enough трекидаги парча билан ҳам бўлишди. Canʼt Get Enough треки 10 январда чиқиши кутилмоқда.
This is Me... Now юздузнинг 10 йил ичидаги биринчи альбоми ҳисобланади. Унинг охирги альбоми А.К.А номи билан 2014 йилда чиқиб, Billboard 200’да 8-ўринни эгаллаган эди.
Лопес This is Me... Now альбомининг тайёрланаётганлигини 2020 йилда эълон қилган. Бу унинг 2002 йил 25 ноябрда чиқарган This is Me... Then альбомининг мантиқий давомидир. Ўша пайтлар у актёр Бен Аффлек билан оила қурган. Кейинчалик жуфтлик ажрашган. Ҳозир эса яна муносабатларни қайта тиклади.
This is Me... Then қўшиқчининг энг машҳур альбомларида бири ҳисобланади. Унда Лопеснинг Iʼm Glad, Jenny from the Block каби хитлари жой олган.
Янги альбомда Аффлекка бағишланган Dear Ben pt. II, қўшиғи ҳам бор. Бу 2002 йилдаги Dear Ben қўшиғининг давоми ҳисобланади.
Изоҳ (0)