InfinBANK Samarkand Marathon миссиясига қўшилди ва хайрия югуриш мусобақасининг расмий ҳамкорига айланди.
Мамлакатимиздаги асосий югуриш тадбири – Samarkand Marathon 2023 келаси дам олиш кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Бешинчи Халқаро хайрия югуриш марафони бутун дунёдан беш мингдан ортиқ иштирокчиларни бирлаштиради.
Биринчи куни болалар ва 2К шимолий (скандинав) юриш масофаси учун мусобақаларга старт берилади, иккинчи куни эса 42,2К марафон, 21,1К ярим марафон, 10К, 5К ва 2К пойгалари бўлиб ўтади. Бу йил ташкилотчилар эшитиш ва кўриш қобилияти чекланган инсонлар учун 5К ва 2К масофа бўйича ҳам янги тур қўшдилар. Мусобақа иштирокчилари тарихий обидалар ёнидан ўтиб, шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб югуришади.
Самарқанд марафони ҳар йили иштирокчиларга нафақат спорт тадбирлари, балки концертларни ўз ичига олган қизиқарли маданий дастур билан ҳам хурсандчиликлар улашади. Бундан ташқари, марафон доирасида food-court ва фото зоналар ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.
Samarkand Marathon жамоаси ва ҳамкорларининг 2023 йилдаги хайрия миссияси болалар учун спорт майдончаларини қуришга қаратилган.
Бу йил InfinBANK нинг 50 нафар ходими югуриш мусобақаларида иштирок этади. Банк ҳар доим бундай тадбирлар ва соғлом турмуш тарзи ғояларини қўллаб-қувватлайди – ўз футбол жамоасига эга, шунингдек, шаҳар мусобақалари ва бошқа спорт тадбирларида мунтазам иштирок этиб келади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)