Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху разведка хизматларини танқид қилувчи пост чиқариб, кейинроқ уни ўчириб ташлаб, разведкадан узр сўради. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Исроил бош вазири Х ижтимоий тармоғида ҲАМАСнинг Исроилга бостириб кириш нияти ҳақида ҳеч қандай хабар олмаганини ёзди. Шунингдек, постида “барча хавфсизлик хизматлари, жумладан, ҳарбий разведка раҳбари ҲАМАС келишувга эришмоқчи, деган фикрда” деган маълумот бўлган.
Нетаняху тегишли пости сабабли Исроилда танқидга учраган. Хусусан, уни ҳарбий вазирлар маҳкамаси аъзоси ва Кнессет аъзоси Бенни Ганц, Исроил мухолифати етакчиси Яир Лапид қоралаган. Иккала сиёсатчининг айтишича, ҳозир бундай изоҳлар вақти эмас.
“Бугун кечқурун Нетаняху қизил чизиқни кесиб ўтди. Исроил разведкаси ва қўмондонлари ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ”га қарши мардонавор курашаётган бир пайтда, Нетаняху уларни қўллаб-қувватлаш ўрнига уларни айблашга уринмоқда”, — деб ёзди Лапид ижтимоий тармоқда.
Исроил бош вазири шундан сўнг постни ўчириб ташлади ва бунинг учун узр сўради.
“Мен хато қилдим... Разведка хизматларининг барча раҳбарларини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Мен Исроил армияси Бош штаб бошлиғига, шунингдек, бизнинг уйимиз учун курашаётган фронтда бўлган қўмондон ва аскарларга кучлар юборяпман”, — деб ёзди Нетаняху.
Изоҳ (0)