• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Док-1 Макс” иши кўрилаётган судда яна бир мансабдор Ҳиндистоннинг 3 та дориси Ўзбекистонда сотилиши учун 45 минг доллар олгани маълум қилинди

    Ўзбекистонда 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи дея қаралаётган “Док-1 Макс” сиропи ва унинг машмашалари билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилаётган судда яна бир порахўрлик ҳақида сўз борди. Суднинг 20 октябрь куни давом этган навбатдаги мажлисида сўроқ қилинган гувоҳлардан бири ўзбекистонлик яна бир мансабдор Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 3 та дорини тан олиш йўли билан рўйхатдан ўтказиш учун давлат тўловидан ташқари 45 минг доллар талаб қилганини маълум қилди. Бу ҳақда судда иштирок этаётган “Дарё” журналисти хабар берди.

    Фото: “Дарё”

    Гувоҳга кўра, у пулни “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ш.Ш.га иккига бўлиб — бир марта 20 минг, яна бир марта 25 минг доллар берган. Ва эвазига дорилар учун гувоҳномалар олган. Аммо гувоҳномалардаги камчиликлар сабаб Ўзбекистонга дорилар киритилишига эришмаган.

    Ушбу пулларни олгани айтилган “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ш.Ш. гувоҳ ёлғон гапираётганини, унга туҳмат қилаётганини айтди ва пулларни олганини рад қилди. 

    “Док-1 Макс” судининг аввалги мажлисларида айнан шу сироп ишлаб чиқарувчиси “Кураракс” дори воситасини Ўзбекистонга олиб кириш учун 33 минг доллар пора бергани билдирилганди. Судда сўроқ қилинган Quramax Medical МЧЖ директори С.Р.П. адвокатларнинг саволига жавоб берар экан, Marion Biotech PVT. Ltd корхонасида инспексион текширув ўтказилишини тўхтатиш учун Ж.Э. исмли масъулга 33 минг доллар берганини тан олганди.

    Кейинчалик у бу кўрсатмасини ўзгартирди. Мазкур пулнинг олди-бердисида иштирок этган Ж.Э. эса ҳақиқатдан ҳам 33 минг доллар миқдоридаги пул ишлаб чиқарувчининг вакили томонидан унга берилгани ва у бу пулларни бошлиғи “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ш.Ш.га етказганини айтганди. Судда 15 сентябрь куни сўроқ қилинган “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ш.Ш. унга берилгани айтилган 33 минг доллар пулни рад этганди.

    Аввалроқ “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК раҳбари ўринбосари Н.М. ҳиндистонлик яна бир ишлаб чиқарувчининг 11 та дори воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун 88 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 50 минг доллар олгани маълум қилинганди.

    20.10.2023, 19:03   Изоҳ (0)   22281
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қўл қўймасанг қамаласан дейишди”. “Док-1 Макс” судида сўз олган судланувчи терговда унга босим бўлганини айтмоқда

    06.10.2023, 09:10

    “Док-1 Макс” иши: Судланувчининг адвокатларига босим ўтказилаётгани, “сюрприз” тайёрлаб қўйилганига шама қилингани айтилмоқда

    12.10.2023, 14:28

    “Док-1 Макс” судида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган судланувчиларнинг бирига суд тиббий экспертизаси тайинланди

    16.10.2023, 13:41

    “Док-1 Макс” судида Ўзбекистонга 2021 йилда олиб кирилган сиропларда ҳам заҳарли модда бўлгани айтилди

    18.10.2023, 20:05

    “Док-1 Макс” судида ўзбекистонлик мансабдор Ҳиндистоннинг яна 11 та дори воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун 88 минг доллар сўрагани маълум бўлди 

    20.10.2023, 15:29

    Интернетга 200 мингдан ортиқ ўзбекистонликнинг маълумотлари тарқалиб кетгани айтилди

    20.10.2023, 18:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.