Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг 1-турида “Навбаҳор” 18 сентябрь, душанба куни “Ал-Ҳилол”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди. “Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймар ўйин давомида 32 марта тўпни олдириб қўйган. Бу ўйинда иштирок этган футболчилар ичида энг ёмон натижа ҳисобланади
Шунингдек, 60-дақиқада бразилиялик футболчи “Навбаҳор” аъзоси билан кичик низога борди ва уни итариб юборди. Ундан кейин йиқилган рақибига қарата тўпни тепиб юборди.
Бош ҳакам Неймарга ушбу вазият учун сариқ карточка кўрсатди.
Изоҳ (0)