Исроил кучлари Ал-Ақсо масжидида жума намози учун йиғилган фаластинлик намозхонларга ҳужум уюштирди, оқибатда камида саккиз киши жароҳат олди. Бу ҳақда Tasnim хабар берди.
Ҳужум масжидга киришдаги “Шерлар дарвозаси” номи билан ҳам танилган Баб ал-Асбатда юз берган. Намозхонларга қарши шовқинли гранаталар ва резина ўқлардан фойдаланилган. Ҳужумнинг биринчи нишони кекса фаластинлик бўлган. Исроил полицияси фаластинликлар билан тўқнашув чоғида уларнинг 3 нафар аъзоси яраланганини билдирди.
WAFA ахборот агентлиги ҳужум оқибатида фаластинлик эркакнинг оёғи сингани ва у яқин шифохонага олиб кетилгани, яна бир нафар фаластинлик эса ҳибсга олинганини айтди.
Исроил томонидан масжид дарвозаларига қўйган қаттиқ чекловларга қарамай, бугун ўн минглаб одамлар Ал-Ақсо масжиди ҳудудида жума намозини ўқиди. Исроил полицияси ўз ходимларини кўча ва хиёбонга, шунингдек, Ал-Ақсо масжиди дарвозаларига жойлаштириб, намозхонларнинг масжидга киришига тўсқинлик қилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)