Туркияда янги ҳарорат рекорди қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат экология ва шаҳарсозлик вазири Меҳмет Озҳасеки маълум қилди.
Амалдорга кўра, Туркияда ҳарорат 49,5 даражани ташкил қилган ва бу тарихий рекорд саналади. Мазкур кўрсаткич 15 август куни Туркиянинг марказий қисмида жойлашган Эскишаҳар вилоятида қайд этилган.
Аввалги рекорд 49,1 даража бўлиб, 2021 йил 20 июлида мамлакат жануби-шарқидаги Ширнак вилоятида кузатилган.
Ўтган ҳафта охирида Туркияга анормал иссиқлик ёпирилди. Ҳаво ҳарорати Эгей, Қора ва Ўрта Ер денгизи соҳилларидаги ҳудудлар ҳамда Марказий, Шарқий ва Жануби-Шарқий Anadolu’да мавсумий меъёрдан 6-10 даража юқори бўлди.
Изоҳ (0)