Ўзбекистон Энергетика вазирлиги аҳолига мурожаат билан чиқиб, электр энергиясини тежашнинг антиқа усулини маълум қилди.
![](/static/Risolat/energetika-1.jpg)
Вазирликнинг таъкидлашича, электр энергиясини тежаш учун кир ювиш машинасидан фойдаланганда пастроқ ҳароратда кир ювишга ҳаракат қилиш керак. +90 даража ювиш ҳароратида энергия сарфи +60 даража ювиш ҳароратига қараганда 30-40 фоиз юқори бўлади. Қайд этилишича, кир ювиш учун баъзан +30/40 даража ҳарорат ҳам етарли бўлади.
“Бу орқали сиз оила бюджетини тежайсиз, электр энергияси барча истеъмолчиларга бир меъёрда етиб боришига хисса қўшасиз”, — дейилади вазирлик мурожаатида.
Бундан ташқари, вазирлик аҳолидан музлаткични газ плитаси ёки иситиш радиатори ёнига ўрнатмасликни сўраган. Бу музлаткичнинг электр энергияси истеъмолини 20-30 фоиз оширади.
Кам қувват истеъмолли ва юқори энергия самарадорлиги бўлган “А”, “А +”, “А ++” ёки “А +++” маиший техника ва электрон жиҳозларни сотиб олиш тавсия этилган.
Изоҳ (0)