Ўзбекистонда бир кунда — 19 июль куни 974 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 19 июль куни республика бўйича 12 448 нафар фуқаролар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланган. Туман ва шаҳар бандлик бўлимлари кўмагида:
- 974 нафар фуқаро ишга жойлаштирилган;
- 72 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган.
- 723 нафар нафақа ёшига етган ишсиз фуқаронинг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотлар “Ягона миллий меҳнат тизими”га киритилди.
Аҳолига энг кўп хизмат кўрсатга ҳудудлар:
- Андижон вилояти — 183 нафар;
- Самарқанд вилояти —162 нафар;
- Бухоро вилояти —128 нафар;
- Тошкент шаҳри — 107 нафар;
- Жиззах вилояти — 70 нафар.
Изоҳ (0)