Алп тоғларида апрель ойида 26 ёшли йигитни ўлдирган жигарранг айиқ Италияда судланмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Италия суди “қотил” айиқни эвтанизация қилишни буюрган қуйи суднинг қарорини тўхтатди. Рим маъмурий суди судьялари айиқ жамоат хавфсизлиги учун асирликда сақланиши кераклиги ва ўлдириш тартиби “номутаносиб” ва керакциз эканини айтди.
Воқеа содир бўлган Тренто провинцияси раҳбари айиқни йўқ қилиш кераклигини айтди, ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар эса бунга қарши курашди. Айиқ бўйича якуний қарор декабрь ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишдан олдин эълон қилиниши кутилмоқда.
Қайд этилишича, шимолий Тренто шаҳри атрофидаги тоғли ҳудудда 1999 йилда Европа табиатини тиклаш бўйича Европа Иттифоқи дастури доирасида айиқлар яшаган. Бироқ, бундан кейин одамларга айиқ ҳужуми билан боғлиқ бир неча ҳодисалар содир бўлган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 2021 йилда Тренто ҳудудида 100 га яқин ёввойи айиқлар бўлган ва 2015 йилдан буён уларнинг сони йилига тахминан 10 фоизга ошиб бормоқда. Губернатор Маурицио Фугаттининг айтишича, оптимал рақам 50 га яқин ва унинг вилоятида ҳозирда 70 га яқин“ортиқча” айиқ бор.
Изоҳ (1)
Chirigan Yevropa