Associated Press агентлигининг хабар беришича, Хитой Мудофаа вазирлиги АҚШни икки томонлама ҳарбий алоқалар музлатиб қўйилган бир пайтда коинотни ҳарбийлаштиришда айблади.
"Сўнгги йилларда Қўшма Штатлар космосни ҳарбийлаштиришни тезлаштирди. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Хитой космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш тарафдори. У ерга қурол-яроғларнинг жойлаштирилиши ва космосни жанг майдонига айлантиришига қатъий қарши", - деди Хитой Халқ Республикаси Мудофаа вазирлиги вакили Тан Кефей.
Унинг қайд этишича, АҚШнинг ҳаракатлари, жумладан, 2019 йилда алоҳида космик кучларни тузилиши “коинот хавфсизлиги ва глобал стратегик барқарорликка салбий таъсир кўрсатди”.
Бир кун аввал АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Индонезияда Хитой Марказий қўмитаси ташқи ишлар комиссияси раҳбари Ван И билан учрашди. Америка дипломати Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликни сақлаш муҳимлигини таъкидлаб, Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Хитойнинг ҳаракатларидан хавотирда эканини билдирди.
Изоҳ (0)