НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Хитой “Москванинг ҳарбий муваффақиятсизликларидан сабоқ олаётгани” ҳақида гапириб, Пекиннинг позициясини танқид қилди. Бу ҳақда Newsweek хабар берди.
Столтенбергнинг фикрича, Пекин “Россияннинг Украинага қарши агрессияси учун қандай товон тўлашини ёки нимага эришишини кузатмоқда”.
“Ядро иттифоқи Хитойни рақиб сифатида кўрмайди”, — деди Столтенберг.
Лекин у Пекинни “Россия билан иқтисодий, дипломатик ва ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш” ўрнига, Москвадан Украинадаги урушни тугатиши учун воситачилик қилишга чақирди.
Хитойнинг Тайванни марказий назорат остига олиш ваъдасига ишора қилган Столтенберг “Хитой ҳукуматининг хорижда тобора қаттиққўл хатти-ҳаракатлари ва мамлакатдаги репрессив сиёсати НАТОнинг хавфсизлиги, қадриятлари ва манфаатларига таҳдид солмоқда”, деб атади.
Украинадаги уруш халқаро эътиборни Пекиннинг Тайпейни қайтариб олиш ҳаракатларига қаратди ва Хитой орол атрофида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди.
“Пекин ўз қўшниларига таҳдид солмоқда ва бошқа давлатларни қўрқитмоқда”, — дея хулоса қилди Столтенберг.
Изоҳ (0)