Германияда Рим папаси Бенедикт XVI нинг хочи ўғирлаб кетилди. Бир кун олдин жиноятчилар Юқори Бавариядаги Траунштайн шаҳри черковига бостириб кириб, девордаги кўргазма шкафдан ёдгорликни ўғирлаб кетишган.
Бу ҳақда Бавария полиция бошқармаси хабар берди.
Бенедикт XVI Траунштайндаги гимназияда таҳсил олган ва ўзининг илк руҳоний маросимини ҳам шу ерда нишонлаган.
У 2005 йилда Рим папаси этиб сайланди ва 2013 йил февралида ўз лавозимини тарк этди. Бенедикт XVI Рим-католик черковининг олти аср ичида тахтни ихтиёрий равишда тарк этган биринчи вакилига айланди.
Руҳоний ўтган йилнинг 31 декабрида вафот этган ва Ватикандаги Авлиё Пётр соборига дафн этилган.
Изоҳ (0)