Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида 27 май куни 2 ёшли қиз қулфланиб қолди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, “Сўғдиёна” даҳасидаги хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро вилоят ФВБнинг 1050 рақамига қўнғироқ қилиб, эҳтиётсизлик оқибатида фарзанди уйда қамалиб қолганини маълум қилган.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадон эшигини очиб, уй ичида қолган қизалоқни онасига соғ-саломат топширган.
Изоҳ (0)