Афғонистоннинг Бомиён вилоятида “Толибон” икки нафар аёл ўқитувчиларни калтаклади. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб, Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Маълум қилинишича, аёллар “Толибон” ҳаракатининг таълим вазири вазифасини бажарувчиси Ҳабибулла Оғозни кутиб олгани учун жазоланган. Дорул Улум Эттефақ ташкилотига алоқадор аёл ўқитувчилар 22 май, душанба куни калтакланган.
Ҳодисадан кейин “Толибон” икки ўқитувчини ўзи билан Бомиёндаги хавфсизлик қўмондонлигига олиб кетган. Маҳаллий “Толибон” расмийлари воқеа юзасидан ҳозирча изоҳ бермаган.
Афғонистонда аёлларга нисбатан қўлланган тақиқлар
Бунгача афғонистонлик аёлларнинг БМТ идораларида ишлаши, эркакларга аёллар учун кийим тикиш, аёлларнинг эркак шифокорларга бориши, аёлларнинг шифохонага ёлғиз бориши ва уларнинг истироҳат боғига ташриф буюриши тақиқлаган. Шунингдек, Афғонистонда оилалар ва аёлларнинг боғлари ёки яшил ҳудудлари бўлган ресторанларга кириши ва аёллар овози эшитилган рекламаларни эфирга узатиш тақиқланган.
Изоҳ (0)