News cover

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилади

Президентнинг 6 майдаги фармони билан Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилиши белгиланди.

Тўловга қобилиятсизлик — суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги.

“Тўловга қобилиятсизлик институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга кўра, агентлик тўловга қобилиятсизлик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишга масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Агентликнинг тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан, ушбу соҳани назорат қилиш ва тартибга солиш;
  • тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш.
Ушбу агентликни ташкил этиш таклифи апрель ойида Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ва молиявий аҳволи оғир тадбиркорлик субъектларини соғломлаштириш бўйича янги ёндашувлар юзасидан тақдимот билан танишганида таклиф этилганди.

Ўшанда фаолият кўрсатмаётган ва фаолияти тугатилган кичик корхоналар сони ортаётгани, бу ҳолат амалдаги тизим корхонани сақлаб қолиш ва қайта тиклашга эмас, кўпроқ унинг фаолиятини расмий тугатишга қаратилганидан далолат бераётгани қайд этилганди. Тўловга қобилиятсизлик таомиллари етарли даражада қўлланмаётгани, молиявий аҳволи оғирлашган 93 мингта тадбиркорнинг атиги 10 мингтаси бўйича тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилгани билдирилганди.

Мутасаддиларга тўловга қобилиятсизлик институтини халқаро тажриба асосида такомиллаштириш, соҳага замонавий бошқарув, самарали санация механизмлари ва рақамли ечимларни жорий этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилганди.

Бугун, 09:59

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Москвада зирҳли техникаларсиз парад: бунга деградация сабабми ё хавфсизлик?

News cover

«Аёлимни тирик қолганига шукр қиламан» — Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ тафсилотлари

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: