Краковдан 30 километр шимоли-ғарбда жойлашган Польшанинг Сулошова қишлоғидаги ушбу кўчада 6 минг аҳоли яшайди.
2020 йилдаги маълумотларга кўра, қишлоқда 5,8 мингдан сал кўпроқ аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг уйлари узунлиги тахминан тўққиз километр бўлган бир текис кўчада жойлашган.
Кўча уч қисмга бўлинган, улардан иккитаси Сулошова I ва Пескова-Скала Ойцовский миллий боғи ҳудудида жойлашган.
The Sun ва Mail Online порталлари қишлоқнинг бу тартибда жойлашганини “ғалати” деб атаган, бироқ поляклар ижтимоий тармоқларда бу одатдагидан бироз кўпроқ аҳоли жойлашган оддий Польша қишлоғи эканини таъкидлашади.