Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида йўл ҳаракатини тартибга солиш учун сунъий интеллект қўлланилади. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Шаҳар ҳокими билан учрашувда Ауезов тумани аҳолисидан бири ақлли светофорларни ўрнатишни таклиф қилди.
“Пик вақтида шаҳар йўлларида тирбандлик юзага келади, ҳаракатни тартибга солиш учун ақлли светофорлар ўрнатиш таклифим бор”, — деган у.
Бунга жавобан Ерболат Дўсаев шаҳар ҳокимияти ушбу муаммоларнинг ечимини излаётганини айтди.
“Шаҳар бир жойда турмайди. Муаммо бор. Биз унинг ечимини фаол излаяпмиз. Йил охиригача светофорларда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича тўлиқ тасаввурга эга бўламиз. Бу амалиёт аллақачон мавжуд, максимал тирбандлик пайтида светофор йўналишлари частотаси сунъий равишда ўзгаради. Ҳужжатларингизни ўринбосарим Асқар Амринга беринг, у ўрганади, таклифингизда нима фойдали эканини аниқлаб беради. Маъқул келса, ундан фойдаланамиз”, — деб жавоб берган Олмаота ҳокими.
Изоҳ (0)