Қирғизистон парламенти депутати Акбокон Таштанбеков Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Мурат Раматовга мактаб кундалиги совға қилди ва унга уч баҳо қўйди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Аграр сиёсат, сув ресурслари, экология ва минтақавий ривожланиш масалалари қўмитасининг йиғилишида содир бўлди. Таштанбеков аввалига вазир ўринбосарининг ишини иккига баҳолади ва ота-онасисиз келмасликни айтди. Аммо бироз вақт ўтгач, у амалдорга кундаликни совға қилди.
Депутат вазир ўринбосари хафа бўлмаслиги учун унинг кундалигига икки эмас, уч баҳо қўйди. Таштанбеков вазир ўринбосарига кундаликка фақат президент ва вазирлар маҳкамаси раҳбари унга фақат “аъло” баҳо беришини тилаган.
Изоҳ (0)