Исроил полицияси 31 март куни Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ёнида фаластинлик йигитни отиб ўлдирди, деб хабар бермоқда ABC News. Полициянинг айтишича, ўлдирилган йигит 26 ёшда ва Исроил жанубидаги араб қишлоғидан бўлган.
Ҳодисага гувоҳ фаластинлик диндорларнинг айтишича, Ал-Ақсо дарвозаси яқинида Исроил кучлари масжидга киришга уринган аёлга зўравонлик қилгач, йигит улар билан жанжаллашган. Исроил полицияси уни отиб ташлаган. Гувоҳларнинг айтишича, унга камида 10 марта ўқ узишган.
Исроил томони эса полиция йигитни Ал-Ақсо масжиди олдида сўроқ қилиш учун тўхтатгани, йигит унинг қуролини тортиб олишга уринганини айтмоқда. Шундан сўнг у “зарарсизлантириш учун” отиб ташланган.
Шу куни 200 000 дан ортиқ фаластинликлар жума намозини ўқиш учун йиғилган эди, маросим Исроил полицияси билан тўқнашувларсиз якунланган.
2022-баҳоридан бери Исроил ва Фаластин ўртасидаги можаролар даражаси яна кескинлашган. Associated Press агентлигига кўра, 2023 йилда 86 нафар фаластинлик Исроил кучлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган. Худди шу даврда Фаластин ҳужумларида 15 нафар исроиллик ҳалок бўлган.
Изоҳ (1)
La'natlangan yahudiylar, olloh jazoyingni bersin.