Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йил бошидан буён Ўзбекистон товар-хомашё биржасининг буғдой ва ун бозорлари барқарорликни намоён этиб келмоқда. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Дарё”

Хусусан, январь—март ойларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан 295,5 минг тонна ун ва 321,4 минг тонна буғдой маҳсулотлари очиқ биржа савдолари орқали барча тадбиркорлик субъектларига эркин сотилди.

Ўтган даврда биржада ун маҳсулотининг ўртача сотилиш нархи бир тонна учун 4,68 млн сўмни ҳамда буғдойнинг ўртача сотилиш нархи бир тоннаси учун 3,52 млн сўмни ташкил қилди.

Ўтказилган биржа савдолари давомида ун ва буғдой учун биржа нархлари талаб ва таклиф асосида шаклланиб, тузилган битимлар доирасидаги барча тўловларнинг амалга оширилиши биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали кафолатланди.

Шунингдек, жорий йил январь—март ойларида биржанинг хорижий савдо майдончалари орқали 68,8 минг тонна ун ҳамда 303,8 минг тонна буғдой импорт қилинди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан умумий ҳисобда 80 минг тоннага кўпдир.

Биржанинг ун ва буғдой бозорларида таклифининг етарли даражада бўлганлиги уларнинг нархларини барқарор сақланишига ўз ижобий таъсирини кўрсатган.

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Дунё
БМТ Фаластинда содир этилган уруш жиноятлари учун Исроилни айбдор деб топди