Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Янги зеландиялик актёр, “Юра даврига саёҳат” фильмидаги доктор Алан Грант роли билан танилган Сем Нил унга III даражадаги қон саратони ташхиси қўйилганини маълум қилди.

Фото: “Яндекс.ру”

Актёр 2022 йилнинг март ойида шишган безлар билан оғриганини айтди ва орадан кўп ўтмай унга ангиоиммунобластик Т-ҳужайрали лимфома ташхиси қўйилди.

У кимётерапия муолажасини олган, бироқ бу натижа бермаган. Ундаги саратон касаллиги ремиссия босқичида бўлса-да, актёр умрининг охиригача ҳар ой қабул қиладиган янги кимётерапия препаратини бошлади. Шунингдек, Сем Нил даволанаётганида хотиралар китобини ёзиш ғояси пайдо бўлганини айтган.

“Умуман китоб ёзиш ниятим бўлмаган. Бироқ ёзишда давом этар эканман, бу менга яшашимга сабаб бўлганини англадим. Бу ҳақиқатан ҳам мени қутқарди, чунки ҳеч нарса қилмай бундан ўта олмасдим”,— дейди актёр.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хоразмда мактаб директори имтиҳонга кеч келган ўқувчини калтаклади
Маҳаллий
Сирдарёда қайиқда дарё кечиб мактабга қатнайдиган қиз ўқишини спорт марказида давом эттирадиган бўлди
Дунё
Ҳиндистонда зиёратчилар ўтирган автобус дарага қулади, 10 киши ҳалок бўлди (фото)