Москва метросининг “Киевская” бекатида номаълум эркак 15 ёшли ўсмирни ҳаракатланиб келаётган поезд тагига итариб юборди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Маълум қилинишича, жабрланувчи тирик қолган, прокуратура унинг соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солмаслигини айтган. Бола шифокорлар томонидан қўшимча текширувдан ўтади. Воқеа видеокузатув камераларига тушиб қолган.
Ўсмирни итариб юборган эркак 1961 йилда туғилган бўлиб, унинг ҳаракатлари сабаби ҳозирча номаълум. Москва метрополитени прокуратураси ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлашни назорат қилади. Сўнгги маълумотларга кўра, одам ўлдиришга уриниш факти бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчи психоневрологик диспансерда рўйхатда туради. Ҳозирда воқеа жойида терговчилар ишламоқда.
Изоҳ (0)