Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

“ПСЖ” Франция Кубоги 1/8 финалида “Марсель”га имкониятни бой бериб (1:2), мусобақа билан хайрлашди.

Фото: Getty Images

Парижликлар кетма-кет иккинчи мавсум кубокни эрта тарк этмоқда. 2022 йилда ҳам жамоа “Ницца”га қарши баҳсда пенальтилар сериясида ютқазиб, 1/8 финалда ўз юришини тўхтатганди.

Бунга қадар “ПСЖ” 2015—2021 йилларда кетма-кет етти мавсум финалда ўйнаганди. Бу оралиқда жамоа олти марта кубокни қўлга киритган ва бир марта ютқазган.

Лионель Месси “ПСЖ” сафида Франция Кубоги доирасида ўтган иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди. Ўтган мавсумдаги “Ницца”га қарши баҳсда ҳам Месси майдонга тушганди. Аргентиналик футболчи бу турнирда 10-рақам остида ҳаракат қилади.

“Марсель” 2011 йилнинг ноябридан кейин илк бор ўз уйида “ПСЖ”ни мағлуб этишга эришди. “Олимпиячилар” сўнгги 12 йил ичида 9 марта Париж клубига 9 марта ютқазганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда барча жарималар вақтлироқ тўланса, чегирма бериладиган бўлди
Дунё
Россияда “тил рейтинги” паст бўлган муҳожирларни жаримага тортиш таклиф қилинди
Молия
АҚШда асосий ставка кетма-кет тўққизинчи марта оширилди