Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Франция Кубогининг 1/8 финал баҳсида “ПСЖ” 8 февраль, чоршанба куни “Марсель” майдонида меҳмон бўлди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 31-дақиқасида Алексис Санчес пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнгида эса Серхио Рамос мувозанатни тиклади. 

Иккинчи бўлимда эса Руслан Малиновски томонидан урилган ажойиб гол “Марсель”га ғалаба келтирди.

Шу тариқа парижликлар Франция Кубогини муддатидан олдин тарк этишга мажбур бўлди.

Франция Кубоги

1/8 финал баҳси

8 февраль, чоршанба

“Марсель” – “ПСЖ” 2:1

Голлар: 1:0 – 31 Санчес (пенальти), 1:1 – 45 Рамос, 2:1 – 57 Малиновский.

“Марсель”: Лопес, Клосс, Мбемба, Жиго, Ронже, Колашинас (Каборе, 63), Верету, Малиновский, Гендузи, Санчес (Витиня, 90), Ундер (Унаи, 86).

“ПСЖ”: Доннарумма, Ҳакими, Рамос, Маркиньос, Мендеш, Данилу Перейра (Заир-Эмери, 63), Верратти (Солер, 76), Фабиан Руис, Витиня (Экитик, 63), Месси, Неймар.

Огоҳлантиришлар: Гендузи (48), Мбемба (49), Мендеш (64).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди