Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан 31 январь куни Рақамли технологиялар вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Қарорга кўра:

  • Олег Пекос рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
  • Жамол Maxсудов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Рустам Каримджонов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал — халқ таълими вазирининг ўринбосари эди);
  • Шухрат Кадиров Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори лавозимига;
  • Аъзам Абдуллаев Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Дониёр Рустамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан, Жамшид Эгамбердиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда бедарак йўқолган бола бир йилдан сўнг топилди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади
Бизнес
Ўзбекистонда помидор нархи рекордларни янгилашда давом этмоқда