АҚШнинг истеъфодаги генерал-лейтенанти Бен Ходжес Россия урушни узайтириш учун Украинанинг фуқаролик инфратузилмасини ўққа тутаётганини айтди. Бу ҳақда у РБКга берган интервьюсида маълум қилди.
Генералга кўра, бундан мақсад Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашини камайтириш ҳисобланади. Россия Украинанинг фуқаролик инфратузилмасини ўққа тутиш орқали украиналикларнинг Европага қочқин сифатида кетишига умид қилмоқда. Кремль режасига кўра, қочқинлар оқими Европа давлатларига босим ўтказади.
«Инфратузилмани ўққа тутишдан яна бир мақсад Украинанинг уруш ҳаракатларига бардош бериш қобилиятини камайтиришдир», — деди Ходжес.
Шу билан бирга, у 2023 йил Украина учун ғалаба йили бўлишига ишонч билдирди. Унинг башоратига кўра, Украина армияси август ойи охиригача Қримни, кейин эса тез орада бошқа ҳудудларни озод қилади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)