Нью-Йорк крипто майнингни вақтинча чеклаган биринчи АҚШ штатига айланди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.
Таъкидланишича, мазкур чеклов энергия талаб қиладиган фаолият билан боғлиқ экологик муаммоларни ҳал қилишга қаратилган.
Газетанинг ёзишича, штат губернатори Кети Хокул янги лицензиялар беришга икки йиллик мораторий, шунингдек, тоғ-кон компаниялари учун маҳаллий бинолардан фойдаланиш учун амалдаги лицензияларни янгилаш ва кенгайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини имзолаган.
Нью-Йоркда майнинг учун қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ҳали ҳам тақиқланмаган.
Аввалроқ FTX криптовалюта биржаси кредиторлардан 3,1 миллиард доллар қарздор экани аниқланган эди. Ушбу криптобиржа ноябрь ойи бошида банкрот бўлган эди.
Изоҳ (0)