Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 ноябрь, якшанба кунидан навбатдаги йиғинини бошлади.
ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, «Пахтакор» қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов мазкур йиғинни жароҳати сабаб ўтказиб юборади. Унинг ўрнига «Олимпик» ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидов жалб этилган.
Сречко Катанец қўл остидаги жамоа 16 ноябрь куни Қозоғистонга қарши, 20 ноябрда эса Россия терма жамоасига қарши ўйин ўтказади. Аввалроқ мазкур ўйинлар учун қайднома эълон қилинганди.
Изоҳ (0)