2022 йилнинг учинчи чорагида Хитой иқтисодиётининг ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,9 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Биринчи уч чоракда ўсиш 3 фоизни ташкил этганди. Россия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш 9 ой ичида 32,5 фоизга ўсиб, 136,1 миллиард долларни ташкил этди.
Рақамлар таҳлилчилар прогнозларидан яхшироқ бўлиб чиқди. Экспертлар ўсиш кўрсаткичини 3,4 фоиз бўлишини кутган эди.
Хитойнинг ташқи савдо айланмаси январь—сентябрь ойларида 4,75 триллион долларни ташкил этиб, 8,7 фоизга ўсди. Хитой божхона хизмати маълумотларига кўра, экспорт 12,5 фоизга, импорт 4,1 фоизга ошган.
Ташқи савдода Хитой Ўзбекистоннинг энг асосий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Жорий йилнинг январь—сентябрь ойидаги маълумотларга кўра Ўзбекистон Хитойга 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотган.
Аввалроқ Си Цзиньпин 3-муддатга Хитой етакчиси этиб сайлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)