«Ливерпуль» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Луис Диас АПЛ 10-тури доирасида кечган «Арсенал»га қарши кечган баҳсда (2:3) жароҳат олди.
Daily Mail хабарига кўра, футболчининг тиззасида жароҳат кузатилган ва у декабрга қадар майдонга туша олмайди. Диаснинг жароҳати операция талаб қилмайди.
25 ёшли футболчи ҳаракат қиладиган Колумбия терма жамоаси Қатар майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида иштирок этмайди. Шу тариқа Диас «Ливерпуль»нинг 26 декабрдаги ўйинига қадар расмий ўйинларда қатнашмайди.
Мазкур ўйинда ҳимоячи Трент Александер-Арнольд ҳам жароҳат олди. Наби Кейта, Алекс Окслейд-Чемберлен, Эндрю Робертсон ва Кёртис Жонс каби футболчилар ҳам лазаретда бўлиб турибди.
Изоҳ (0)