Қирғизистон президенти Садир Жапаров 14 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ўзбекистонга учиб келди.
Уни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. Саммит доирасида давлат раҳбари олий даражадаги қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Қирғизистон расмий делегацияси таркибида:
- ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев;
- Қирғизистон Президенти администрацияси ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азймбақиев;
- Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Жаманбоев;
- Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазири Эркинбек Осоэв;
- Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири Данияр Амангелдиэв мавжуд.
Изоҳ (0)