Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Франция чемпионатининг 2-турида «ПСЖ» 13 август, шанба куни «Монпелье»га қарши баҳс олиб борди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 39-дақиқасида парижликлар рақиб футболчисининг автоголи эвазига олдинга ўтиб олди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Неймар пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Иккинчи бўлим дебютида Неймар жамоасининг учинчи голи урди. 58-дақиқада ҳисоб қисқарди. 69-дақиқада Kilian Мбаппе, 87-дақиқада Ренату Саншеш гол урган ҳолда, ҳисобни 5:1 кўринишига келтирди. Қўшиб берилган вақтда меҳмонлар яна бир гол уришга эришди.

Шу тариқа Париж жамоаси кетма-кет иккита ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган ҳолда мусобақа пешқадами бўлиб турибди.

Лига 1

2-тур баҳслари

13 август, шанба

«ПСЖ» — «Монпелье» 5:2

Голлар: 1:0 – 39, автогол Сако, 2:0 – 43, пенальти Неймар, 3:0 – 51 Неймар, 3:1 – 58 Ҳазри, 4:1 – 69 Мбаппе, 5:1 – 87 Саншеш, 5:2 – 90+2 Цҳато.

«ПСЖ»: Доннарумма, Ҳакими (Мукиеле, 86), Рамос, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш, Верратти (Саншеш, 86), Витиня (Паредес, 70), Месси, Неймар (Экитик, 90), Мбаппе (Сарабия, 86).

«Монпелье»: Омлин, Мауасса (Суке, 70), Цҳато, Сако, Коцса, Сен-Люс, Саванье (Файяд, 86), Ферри, Шотар (Леруа, 86), Ҳазри (Жермен, 78), Ваи (Сако, 79).

Огоҳлантиришлар: Кимпембе (60), Ваи (63), Витиня (66).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди